#намоз
❓САВОЛ: Масжидга кирганимизда, намоз бошланганидан кейин орадаги сафларда жой бўшаб қолганини кўрамиз. Лекин орқа сафдаги одам ўша жойга ўтиб олмаган бўлади. Шунда унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Уламолар бир намозхоннинг олдидаги сафда бўш жой очилиб қолган ва мазкур намозхон ана шу жойни тўлдирмаган бўлса, орқадаги одам унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирса бўлади, бу билан намозхон олдидан ўтгани учун гуноҳкор бўлмайди, деганлар.
Ҳақиқатда, баъзан масжидга кириб, сафга қўшилган вақтда, орадаги сафлар бўшаб қолганига, унинг орқасидаги турган намозхон ўша жойга ўтиб, сафни тўлдирмаганига гувоҳ бўлинади. Айниқса, бу ҳолат жамоат катта йиғиладиган Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийда ёки бошқа масжидлардаги жума ва таровиҳ намозларида кўп учрайди. Мана шундай пайтларда, орқадаги инсон ўша сафларга, гарчи олдидаги намозхоннинг олдидан ўтиш туфайли бўлса ҳам ўтиб, сафни тўлдирса, тўғри иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/nurli_yol_fiqh https://t.me/nurli_yol_fiqh https://t.me/nurli_yol_fiqh









